Бугун "Ал Айн" - "Насаф" учрашувини "Спорт ТВ"да ким шарҳлайди?

Tolibjon Qosimov
21 фев 2024
Бугун "Насаф" жамоаси ОЧЛ 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида "Ал Айн" меҳмони бўлади.

Бир ҳафта олдин Қаршида ўтган дастлабки беллашувда 0:0 ҳисоби қайд этилган эди.

Бугунги тўқнашув "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Ўйинни таниқли шарҳловчи  Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради. Бу ҳақда шарҳловчининг ўзи телеграмдаги каналида маълум қилган.

"Ал Айн" - "Насаф" баҳси Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia