

Бугун тонгда Брюссел аэропортида иккита портлаш юз берди. Кейин эса АҚШ элчихонаси ва ЕИ ташкилотлари яқинидаги учта метро бекатида ҳам теракт амалга оширилди. Бельгия ОАВ маълумотларига кўра, портлашларда 13 киши ҳалок бўлди, метрода 10 дан ортиқ. Жароҳатланганлар сони 100 га яқин. Бельгия ҳукумати содир бўлган воқеани террористик ҳужум деб ҳисобламоқда.
Бельгия терма жамоаси футболчилари 29 март куни Брюсселда бўлиб ўтадиган Португалияга қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.



