

Диалло "Ливерпуль"га қарши Англия Кубог 1/4 финал учрашувининг 121-дақиқасида ғалаба голини киритди. Вингер голни нишонлаш чоғида футболкасини ечди ва ҳакам унда иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди.
"Афсуски, у қизил карточка олди, аммо бу ёшларга ҳос. Менимча, футболдаги ушбу қоидани ўзгартириш керак. Рақибга ҳурматни сақлаган ҳолда голни нишонлашга имкон бериш лозим" - деди Фернандеш.



