Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед"нинг мақсади — АПЛда кучли тўртликка кириш"

Sherzod Nurmatov
21 апр 2026, 14:30
МЮ сардори Бруну Фернандеш АПЛнинг 33-турида "Челси" устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабанинг аҳамияти ҳақида фикрини билдирди.

"Бу ажойиб туйғу. Биз ғолиб чиқишимиз шарт эди — нафақат "Лидс"га қарши сўнгги ўйин туфайли, балки ундан олдин иккита ўйинда ғалаба қозона олмаганимиз учун ҳам. Биз сифатли ўйин кўрсатишимиз кераклигини билардик, чунки "Челси" — жуда кучли жамоа.

Ва бу ерда ғалаба биз учун жуда муҳим эди, чунки мақсадимиз кучли тўртликка кириш эканлигини тушунамиз ва улар кучли бешликка энг яқин. Улардан узоқлашишимиз учун ҳам ғалаба жуда зарур эди", – деди Фернандеш.

"Манчестер Юнайтед" 58 очко тўплаган ва АПЛда 3-ўринда бормоқда. "Челси" кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қабул қилган ҳолда 48 очко билан 6-поғонага жойлашган.

TNT Sports


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: