Бразилиялик футболчи чақмоқ уриши оқибатида вафот этди

Оқил Абдубарноев
14 дек 2023
Бразилиянинг “Униаy Жапиренсе” жамоасининг 22 ёшли футболчиси Кайо Энрике де Лима ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида вафот этди.

Воқеа Санту‑Антониу‑да‑Платинада ҳаваскорлар ўртасидаги минтақавий кубок ўйини вақтида юз берди. Шунингдек, яна 6 нафар футболчи жароҳат олган.

Шаҳар ҳокимлиги футболчининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, ўйинчининг вафоти муносабати билан мотам эълон қилди.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: Globo