Бразилия термасининг икки футболчиси учун ЖЧ якунланди

Mirjalol Normatov
3 дек 2022, 20:12
Бразилия термаси футболчилари Алекс Теллес ҳамда Габриэль Жезус учун ЖЧ-2022 якунланди.

Иккала футболчининг тиззаси билан муаммолари бор. Манбанинг ёзишича, Жезуснинг майдонга қайтиши учун бир ой керак бўлса, Теллес жарроҳлик столига ётиши керак.

Бразилия термасининг ЖЧ-2022 1/8 финалидаги рақиби Жанубий Корея бўлди. Баҳс 5 декабрь куни бўлиб ўтади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Globo Esporte