Бразилия терма жамоаси футболчиси Роналдиньонинг гапларига жавоб қайтарди

Khoja
16 июн 2024
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья Роналдиньонинг гапларидан ҳайратга тушганини маълум қилди.

«Унинг гаплари менга ва бошқаларга кутилмаганда таъсир қилди. У доим бизни қўллаб турган, ундан бундай гапларни қачонлардир эшитамиз деб ўйламагандик. Ронининг бу гаплари кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Уни кумир сифатида кўраман. У барчамиз учун афсона. Унинг гаплари мусобақадан олдин бизга қаттиқ зарба бўлди. Мен унинг гапларига қўшилмайман», — деди Рафинья.

Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо аввалроқ энди Бразилия термасини ўйинларини кўрмаслигини, у ерда ўйнаётган футболчиларда иштиёқни кўрмаяпганини маълум қилганди.


KhojaMuallif
Manba: championat.com