Бразилия терма жамоаси бош мураббийи: "Фред МЮга ўтади. Бу аниқ"
Narzulla Saydullayev
4 июн 2018
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите "Манчестер Юнайтед"нинг "Шахтер" вакили Фредга қизиқиши ҳақида гапирди.
"Бу трансфер аниқ амалга ошади. Моуриньо бизга маслаҳатлар сўраб келади. Шундан кейингина Фред терма жамоа ҳақида ўйлай бошлайди. Агар мен клуб менежери бўлганимда уни сотиб олишни сўраган бўлардим", - дейди Тите.