Браво ва Видаль Колумбия билан ўйинда жароҳат олди

Tolibjon Qosimov
11 ноя 2016
Чили терма жамоасининг бирданига икки нафар футболчиси ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Колумбияга қарши учрашув (0:0)да жароҳат олди.
Дарвозабон Клаудио Браво ва ярим ҳимоячи Артуро Видаль ўйинни охирига етказа олишмади.

Иккинчи бўлимнинг ўрталарида Браво Сантьяго Ариас билан тўқнашувдан сўнг ўнг тиззасидан жароҳат олди ва алмаштирилди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида эса Видаль сонининг орқа юқори мушакларидаги муаммо сабаб майдонни тарк этди.

Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Marca