

Маълумотларга кўра, клуб билан шартномаси жорий мавсум охирида тугаши керак бўлган мутахассис жамоа аъзоси сифатида саналаверади, аммо фаолият юритмайди. "Бордо"дагилар Пойет ўрнига мутахассис қидиришни бошлаб юборишди.
Олдинроқ, Пойет ҳужумчи Гаэтан Лаборде "Монпелье"га ўтгани учун раҳбариятни танқид қилган эди. Унинг сўзларига кўра, клубдагилар мураббийга муҳим футболчилардан бири жамоани тарк этишини айтмаган.



