"Насаф" клуби Бобир Абдиҳолиқов жамоага қайтганини эълон қилди. Ҳужумчи Қарши клуби билан бир йиллик шартнома имзолади. Бобир Абдиҳолиқов кейинги мавсумни "Насаф" сафида ўтказади.
Маълумот учун, Абдиҳолиқов ўтган мавсумни "Пахтакор"да ўтказганди.