Бирхофф Флик ҳақида: "Эрталаб 6:30 да қўнғироқ қилдим, у аллақачон машғулотда эди"

Tolibjon Qosimov
18 окт 2024
Оливер Бирхофф Ханс-Дитер Фликнинг мураббийлик сифатларини баҳолади.

Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси "Bild" нашрига берган интервьюсида ҳамюртининг "мураббийлик ёндашуви" "Барселона"га жуда мос келишини айтди.

Бирхоффнинг таъкидлашича, Фликнинг футболи "қувонч ва жасоратни ифодалайди".

"Менимча, у клубга бирдамлик, жамоавийлик туйғусини беради. Клубдагилар ўзини бир оиладек тутмоқда ва ёшларга умид боғлаяпти.

"Барселона" молиявий босим туфайли "Ла Масия" ўйинчиларига таянишга мажбур. Буларнинг барчаси Хансига қўл келади", - деб ҳисобламоқда Бирхофф.

"Охирги марта унга эрталаб соат 6:30 да қўнғироқ қилдим, у аллақачон машғулот майдонида эди. Бу унинг ўз ишини қанчалик севишини кўрсатади", - деди Бирхофф.


Эслатиб ўтамиз, "Барселона" жорий мавсум Флик бошчилигида ЛаЛигада 9 турдан кейин 24 очко билан якка пешқадамлик қилмоқда. Улар асосий рақобатчилари "Реал"дан 3 очко илгарилаб кетишган.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: marca.com