

"Хаби — ажойиб мураббий. У "Байер"да катта чўққиларни забт этди.
Аммо "Реал Мадрид"га келгач, сиз шунчаки мураббий эмас, балки менежер бўлишингиз керак, кийиниш хонасидаги эголарни жиловлай олишингиз лозим.
Сиз футболчиларнинг кўнглини олишингиз керак, доим ҳам фақат тактик ишлар билан банд бўлиш ярамайди.
Кийиниш хонасида ўйин тақдирини кўз очиб юмгунча ўзгартириб юбора оладиган юлдузлар бор.
Хабининг истеъфосидан ҳайрон қолдимми? Йўқ, чунки бу "Реал Мадрид" — агар натижа бўлмаса ёки бор натижалар ҳам руҳлантирмаса, кетишга мажбурсиз".



