"Бетис" Фекир билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда

Alisher
29 сен 2021
"Бетис" жамоа ярим ҳимоячиси Набиль Фекир билан шартномани узайтирмоқчи.

Клуб 28 ёшли французнинг ўйинидан мамнун ва у билан янги узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи. Томонларнинг музокараларни бошлагани хабар қилинмоқда.

Фекир "Бетис"да 2019 йилнинг июлидан бери ўйнайди. Футболчи 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.


AlisherMuallif
Manba: Marca