

Дэвид Орнштейннинг сўзларига кўра, Мерсисайд клуби 2026 йилнинг ёзида мураббийни ўзгартиришни режалаштирмаяпти. Улар Арне Слот билан ишлашни давом эттириш ва унинг муваффақиятини таъминлаш учун унинг атрофида жамоа тузиш ниятида.
"Майдонда ва унинг ташқарисидаги бир қатор омилларни ҳисобга олсак, бу ҳайрон қолдиради. "Ливерпуль" унга кўпроқ вақт беришни хоҳлаётганидан ҳайратда эмасман... У — жамоа режасининг муҳим қисми", – деди инсайдер.
Аввалроқ "қизиллар"нинг ҳозирги бош мураббийи тез орада ишдан бўшатилиши мумкинлиги, унинг ўрнига 44 ёшли Хаби Алонсо тайинланиши ҳақида хабар берилган эди.



