

Учрашувнинг 28-дақиқасида Родригонинг қанотдан узатган тўпини Карим Бензема боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Мазкур аниқ зарба франциялик форварднинг мусобақадаги 65-голи сифатида ёзилди. У тўпурарлар рўйхатида “Бавария” ҳужумчи Роберт Левандовскини (64) қувиб ўтди.
Юқорироқда эса Раул (71), Лионель Месси (114) ва Криштиану Роналду (130) турибди.



