Бензема Чемпионлар лигасида 90-голини урди

Aziz Tukhtamuradov
13 апр 2023
Карим Бензема Чемпионлар лигасида гол уриш бўйича "юзлик довон"га яқинлашмоқда.

"Реал" футболчиси "Челси"га қарши чорак финал ўйинида ҳам майдонни голсиз тарк этмади. У турнирдаги 149-ўйинида 90-голни урди. 

Уларнинг 56 таси гуруҳ босқичида, 17 таси 1/8 финал, 8 таси 1/4 финал, 8 таси ярим финал ва 1 таси финалларда урилган. 

Ундан фақатгина уч нафар футболчи кўп гол урган: Криштиану Роналду (140), Лионель Месси (129) ва Роберт Левандовски (91).


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta