Бьелса тез орада бошқа жамоада иш бошлаши мумкин

Eldor Akmurzayev
1 мар 2022
Аввалроқ, “Лидс” охирги ўйинлардаги қониқарсиз натижалар туфайли Марсело Бьелсани истеъфога чиқаргани ҳақида хабар бергандик.

“Фенербаҳче” аргентиналик мутахассисни ўз жамоасига олиб келмоқчи. Ҳозирча турк клуби Бьелсага расмий таклиф билан чиқмади, аммо тез орада музокаралар бошланиши кутилмоқда.

66 ёшли мутахассис 2018 йилдан бери “Лидс”ни бошқариб келаётганди. “Фенербахче” Туркия Суперлигаси 27 туридан кейин 46 очко билан 4-ўринда бормоқда.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Hurriyet