Бьелса: "Биз АҚШдамиз - хавфсизлик мамлакатида. Қандай қилиб она, сингил ва фарзандни ҳимоя қилмаслик мумкин?"

Aslanov Jasurbek
13 июл 2024
Марсело Бьелса Уругвай терма жамоаси футболчилари ва колумбиялик мухлислар ўртасидаги жанжал ҳақида гапирди.

Ушбу воқеа Колумбия - Уругвай учрашувидан (1:0) сўнг содир бўлди.

КОНМЕБОЛ мухлислар билан бўлган муштлашувда иштирок этган 11 нафар футболчига нисбатан иш очди.

"Биз АҚШдамиз, хавфсизлик мамлакатида. Қандай қилиб она, сингил ва фарзандни ҳимоя қилмаслик мумкин.

Санкциялар футболчиларга эмас, уларни бунга мажбур қилганларга қаратилиши лозим. Шармандалик.

Сиз мендан санкциядан қўрқишим ёки қўрмаслигим ҳақида эмас, улар кечирим сўрадими ёки йўқми деб сўрашингиз керак эди" - деди Марсело Бьелса.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: AP News