Бельгия ТЖ устози: “Азар Евро-2020'нинг энг яхши футболчиси бўлади”

Eldor Akmurzayev
20 мар 2021
Роберто Мартинес “Реал” вингери Эден Азарнинг навбатдаги жароҳати хусусида тўхталди.

“Ўйлашимча, жароҳат билан боғлиқ муаммо Европа чемпионати бошланишидан олдин бартараф қилинади. Бироқ, аниқ жавобни Азар тикланишни бошлаганидан кейингина била оламиз.

“Реал” билан зиддаятда эмасмиз. Азар бўлажак Европа чемпионатининг энг яхши футболчисига айланади. У фаолияти давомида илгари ҳеч қачон жароҳат олмаган. Бу янгилик, ҳақиқий зарбадир. Ишончсизлик бор, аммо Еврода Азарнинг энг зўр версиясини кўришимизга аминман”, дейди бельгияликлар устози.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Marca