Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Томас Менье Қозоғистон терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба (2:0)дан кейин фикрларини билдирди.
"Бу жисмоний томондан жуда яхши тайёргарликка эга жамоага қарши қийин ўйин бўлди. Биз ҳар доим чиройли ўйнай олмаймиз. Лекин, муҳими уч очкони қўлга кирита олганимиз", - дея ўнг қанот ҳимоячисининг сўзларини келтирди УЕФА расмий сайти.