Бекхэм: "Фақат Месси кучсиз жамоани бир ой ичида енгилмасга айлантириши мумкин"
Aziz Tukhtamuradov
18 авг 2023
"Интер Майами" клуби хўжайини Дэвид Бекхэм аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ҳақида гапирди.
"Лео Аргентина, Испания ва Францияда тарих ёзди. Ҳозир эса жамоамизни финал сари етакламоқда. Агар кимдир бир ойдан кам вақт ичида кучсиз жамоани енгилмас жамоага айлантира олса, у Месси бўлади", - деди Бекхэм.