Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас

Aslanov Jasurbek
1 дек 2025
"Реал" футболчилари орасида Хаби Алонсо борган сари баҳс мавзуси бўлиб қоляпти.

Октябрь ойида Алонсонинг индивидуал ёндашуви ва айрим ўйин принциплари асосий таркибнинг сезиларли қисмига маъқул келмагани ҳақида хабар берилган эди.

The Athletic маълумотига кўра, ҳали ҳам испаниялик мутахассис қоидаларига ишонмаётган футболчилар бор. Шу билан бирга, жамоанинг бошқа қисми вазият учун мураббийни айблаш нотўғри, деб ҳисоблайди.

30 ноябр куни "Реал" Ла Лиганинг 14-турида "Жирона" билан дуранг ўйнади. Мадрид клуби 33 очко билан Испания чемпионати жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: The Athletic