

"Менга Португалия рақамидан қўнғироқ қилиб, бу Моуриньо эканлигини айтишганида Кот-д'Ивуарда эдим - аввалига ишонмадим. МЮга ўтишдан олдин "Манчестер Сити"га ўтаман деб ўйлаганман, чунки улар мени кўп кузатишган. Аммо ҳаммаси ўзгариб кетди" - дейди Байи.
Эрик Байи 2016 йил 38 млн. евро эвазига "Вильярреал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтди. Жорий мавсум у МЮ сафида 32 та учрашувда майдонга тушди.



