

Бу ҳақда мюнхенликлар клуби бошқарувининг спорт бўйича аъзоси Макс Эберль маълум қилди. Тиббий ходимлар 40 ёшли бельгиялик мутахассисда мия пардаларининг таъсирланиш ташхисини қўйганди.
"Шифокорлар гап айнан нимада эканини аниқ белгилаб олишди. Ўтган жума куни содир бўлган ҳодиса мия пардаларининг таъсирланиши сабабли юз берган. Мен Венсан жуда, жуда яқин орада 100 фоиз тайёр ҳолда майдон четида жамоани бошқаришга қайтишига жуда ишонаман", — дейди Эберльнинг сўзларини Bayern & Germany ижтимоий тармоқларда.



