

Манбага кўра, 21 ёшли эквадорлик футболчига Мюнхеннинг "Бавария" клуби даъвогарлик қилмоқда. Немис клуби футболчи учун "Челси" ва "Арсенал" билан курашишга тайёр.
Олдинроқ "Брайтон" Кайседо учун камида 70 миллион фунт талаб қилаётгани хабар қилинганди.
Кайседо 2022/23 йилги мавсумда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



