

27 ёшли вингер айни дамда Мюнхен клубининг энг катта маош олувчи футболчиларидан бири ҳисобланади. Бироқ раҳбариятдагилар футболчининг ўйинидан мамнун бўлмаяпти.
Серж 2018 йилнинг ёзидан буён "Бавария"да ўйнамоқда. У жамоа таркибида 213 ўйинда майдонга тушиб, 76 гол ва 50 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йил ёзига қадар давом этади.
Германиялик футболчининг трансфер суммаси 50 млн евро атрофида баҳоланмоқда.



