"Бавария" катта маош олувчи футболчисини сотиб юборишга тайёр
28 апр 2023 20:53
Янгиликлар
"Бавария" катта маош олувчи футболчисини сотиб юборишга тайёр
Ёзда "Бавария" Серж Гнабри борасидаги таклифларни ўйлаб кўради.
27 ёшли вингер айни дамда Мюнхен клубининг энг катта маош олувчи футболчиларидан бири ҳисобланади. Бироқ раҳбариятдагилар футболчининг ўйинидан мамнун бўлмаяпти.
Серж 2018 йилнинг ёзидан буён "Бавария"да ўйнамоқда. У жамоа таркибида 213 ўйинда майдонга тушиб, 76 гол ва 50 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йил ёзига қадар давом этади.
Германиялик футболчининг трансфер суммаси 50 млн евро атрофида баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар