

"Тухель - жуда яхши мураббий, у менга Гвардиолани эслатиб юборяпти. Мен Тухелнинг "Боруссия"даги машғулоти, унинг футболни кўриши ва мендан талаб қилаётганларини назарда тутяпман. Бунинг ҳаммаси менга кўникишга ёрдам берди. Ўзим тахмин қилганимдан кўра кўникишим осонроқ кечди. Фақат вақт ўтказиш учун "Боруссия"га ўтмоқчи эмасдим. Илк кундан ўз имкониятимдан фойдаланмоқчи бўлдим. Энди барча соҳада ўсяпман" - дейди Бартра.



