"Барселона" Хави бошчилигида Еврокубокдаги 22 та ўйиннинг 8 тасидагина ғалаба қозона олди

Aziz Tukhtamuradov
14 дек 2023
"Барселона" Хави қўл остида Еврокубоклардаги 8-мағлубиятини қабул қилиб олди.

Кеча жамоа ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Анверпен"га 2:3 ҳисобида ютқазди.

Хави 2021 йилдан буён "Барса"нии бошқармоқда. Унинг қўл остида жамоа ЕЧЛда 6 та ғалаба, 2 та дуранг ва 6 та мағлубият қайд этди.

Европа лигасида эса 2 та ғалаба, 4 та дуранг ва 2 та мағлубият бор.

Ушбу натижаларга қарамай, "Барселона" бу йилги ЕЧЛ гуруҳ босқчини 1-ўринда якунлади ва плей-оффга йўл олди.


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: Opta