"Барселона" вакили Погбанинг трансфери борасида маълумот берди

Mirjalol Normatov
15 авг 2018
"Барселона"нинг трансферлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Ариедо Брайда ярим ҳимоячи Поль Погбанинг эҳтимолий трансфери борасида маълумот берди.

"Биз уни жамоага олиб келмоқчи бўлганмиз. Аммо ҳозир бу борада ҳеч қандай гап сўз йўқ. Уни сотиб олиш бўйича ишлар олиб бормаяпти. Нима бўлган тақдирда ҳам Погба буюк футболчи бўлиб қолади", - деди Ариедо Брайда.

Олдинроқ "Барселона" Поль Погба билан шахсий шартнома борасида келишиб олгани ҳақида маълумотлар тарқаганди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Mundo Deportivo