

"Барcелона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Анссумане Фати тиззасидан олган жароҳатини деярли тиклади.
Даволаш ишлари яхши кетмоқда ва Каталония клуби шифокорлари футболчига жамоадошлари билан машғулот ўтказиш учун рухсат беришди. У душанба куни машғулотларни бошлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Фати тўртта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган. Бироқ, футболчининг тиззаси секин-аста тузалиб бормоқда.



