"Барселона" собиқ спорт директори учун курашда "Арсенал" "Манчестер Сити"ни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
25 окт 2017, 17:38
"Барселона" собиқ спорт директори Рауль Санллехи фаолиятини Англияда давом эттиради.

Мутахассис учун "Арсенал" ва "Манчестер Сити" кураш олиб борди ва тўпчилар ғолиб чиқди.

Санллехи 2008 йилдан бери "Барселона"да ишлаб, 2017 йилнинг ёзида ўз вазифасини тарк этди. Испан ОАВнинг маълумотларига кўра, Рауль "Манчестер Сити"ни Хосеп Гвардиола бошқаришига қарамай "Арсенал" билан келишувга эришди.

Рауль Санлехи 2013 йил Неймарнинг "Сантос"дан "Барселона"га ўтишида рол ўйнаган инсонлардан бири ҳисобланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Espana