"Барселона" собиқ президенти: "Мбаппе аллақачон "Реал" билан шартнома имзолади, бунга аминман"

Оқил Абдубарноев
2 фев 2022
"Барселона"нинг собиқ президенти Жоан Гаспар ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтишига ишонмоқда.

"Мен сизга бемалол айтишим мумкин, Килиан аллақачон "Реал" билан шартнома имзолаган, бунга ишончим комил. Мен Флорентинони (Пересни) яхши биламан ва у барчасига ҳал қилганига аминман", — деди Гаспар.

Олдинроқ Мбаппе "Реал"да йилига 50 миллион евро олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: Marca