"Барселона" Салоҳ вариантидан воз кечди

Sherzod Nurmatov
4 апр 2022
Миср ва "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг келажаги номаълумлигича қолмоқда.

Журналист Хави Мигелнинг ёзишича, "Барселона" футболчини ёзги трансфер ойнаси вақтида харид қилмоқчи эди. Бироқ Каталония клуби раҳбарияти эндиликда 29 ёшли мисрлик ҳужумчи билан шартнома имзолаш фикридан бутунлай воз кечган.

Қайд этилишича, Холанд ва Левандовски ҳамон каталонияликларнинг трансфер мақсади бўлиб турибди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Football Espana