"Барселона" Россия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
14 сен 2021
"Барселона" Москванинг "Динамо" клуби ва Россия термаси ярим ҳимоячиси Арсен Захарянга кўз тикди, деб хабар берди инсайдер Нобель Арустамян.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" скаутлари 18 ёшли ўйинчининг ўйинларини бир неча маротаба кузатишган.

Каталония клуби вакиллари хавбекнинг трансфери масаласида музокараларга киришишга тайёр. Улар яқин ҳафталарда ишга киришишади.

Олдинроқ "Брюгге", "РБ Лейпциг" ва "Сассуоло" қизиқишига сабабчи бўлган Захаряннинг ўзи эса мавсумни "Динамо"да тугатиб қўймоқчи.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: soccernews.ru