

Каталонияликлар 21 ёшли футболчини 30 млн еврога баҳоламоқда. Бироқ, "блауграна" трансфер жараёнини тезлаштириш учун Касадонинг нархини сезиларли даражада пасайтиришга тайёр. "Барселона" тарбияланувчини сотиб юборган тақдирда, Рэшфорд ва яна бир футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлади.
Аввалроқ ОАВда Касадога "Челси" ва Мадриднинг "Атлетико" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"дан ижара асосида "Барселона"га ўтган эди.



