"Барселона" ПСЖ сардори билан шартнома имзолашга уриниб кўради

Alisher
10 апр 2020
ПСЖ ҳимоячиси Тьяго Силва "Барселона"га ўтиши мумкин.

Каталонияликлар марказий ҳимоя учун тажрибали ўйинчини қидирмоқда.

Хабар қилинишича, Тьяго Силва ҳам "Барса" сафига ўтишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси футболчисининг "Милан"га қайтиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

35 ёшли ўйинчи жорий мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


AlisherMuallif
Manba: mundodeportivo.com