"Барселона" "Наполи" хавбекини кузатмоқда

Alisher
22 фев 2020
"Наполи" ярим ҳимоячиси Элиф Элмаз "Барселона" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

20 ёшли македониялик футболчи ёзга қадар "кўк-анорранглилар" скаутлари кузатувида бўлади.

Хабар қилинишича, каталонияликлар ўйинчини мавсум якунида 12 миллион евро эвазига харид қилишга уриниб кўришади.

Элмаз жорий мавсум А Серияда 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherMuallif
Manba: CalcioMercato