"Барселона" Луис Суарес ўрнига "Арсенал" ҳужумчисини харид қилмоқчи

Alisher
21 янв 2020
"Барселона" "Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни нишонга олган.

"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти Обамеянгга жароҳат олган Луис Суареснинг ўринбосари сифатида қарамоқда.

"Барселона" тез орада "канонирлар" билан музокараларга киришади. Испан клуби ўйинчини январда ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Обамеянгнинг трансфер нархи 70 миллион еврони ташкил этади.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 1та ассистга эришган.


AlisherMuallif
Manba: Mundo Deportivo