"Барселона" ҳужумчиси фаолиятини Англияда давом эттиради

Alisher
6 июл 2022
"Барселона" ҳужумчиси Рей Манай фаолиятини Англияда давом эттиради.

25 ёшли албаниялик футболчи "Уотфорд" билан музокаралар ўтказиш учун мамлакатга учиб келди.

Манай ўтган мавсумни ижара асосида "Специя"да ўтказди. У А Серия доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди ва 9та сариқ карточка олди.

Форварднинг ҳисобида Албания терма жамоаси таркибида 30та ўйин ва 6та гол бор.


AlisherMuallif
Manba: The Athletic