"Барселона" ҳужумчиси бошқа жамоага ўтишни хоҳламоқда

Alisher
28 авг 2019
"Барселона" форварди Абель Руис жамоадан кетишни хоҳламоқда.

19 ёшли испаниялик футболчи фаолиятини ижара асосида бошқа жамоада давом эттирмоқчи.

Футболчи "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Эрнесто Вальвердедан кўпроқ ўйин амалиётни талаб қилаётган эди.

"Барселона" раҳбарияти эса ўйинчидан жамоада қолишни сўраган.

Абель Руис 2017 йилдан буён "Барселона"нинг Б жамоасида ўйнаб келмоқда.


AlisherMuallif
Manba: Mundo Deportivo