"Барселона" ҳимоячиси "Ницца"га ўтади

Alisher
25 янв 2020
"Барселона" ҳимоячиси Мусса Ваге Франциянинг "Ницца" жамоасига ўтади.

Иккала клуб ҳам 21 ёшли футболчининг трансферини якунлаш арафасида туришибди.

Вагенинг трансферига шахсан "Вицца" бош мураббийи Патрик Виейранинг ўзи қизиқмоқда.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Вагенинг трансфер нархи 7,5 миллион еврони ташкил этади.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 7та ўйинда майдонга тушди.


AlisherMuallif
Manba: Mundo Deportivo