"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди

Sherzod Nurmatov
6 сен 2025
Нидерландия қироллик футбол ассоциацияси терма жамоа ва "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгнинг жароҳати борасидаги маълумотларга ойдинлик киритди.

28 ёшли футболчи ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Польшага қарши ўйинда (1:1) олган жароҳатидан сўнг клуб ихтиёрига қайтишга мажбур.

Футболчи 7 сентябрга белгиланган Литва билан ўйинни ўтказиб юборади.

Олдинроқ Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман польшаликлар билан ўйинда де Йонг думба мускулларида оғриқ ҳис қилганини айтганди. Натижада у 83-дақиқада алмаштирилди.

Де Йонг терма жамоа сафида 60 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 8 та голли пас узатди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Barca Universal