«Барселона» Евро-2017 (U-21) мусобақасидан сўнг Деулофеуни қайтаради

Narzulla Saydullayev
24 май 2017, 00:40
«Милан»да ижарада ўйнаган «Эвертон» ярим ҳимоячиси Жерар Деулофеу «Барселона»га қайтади.

Каталония клуби 23 ёшли футболчини 12 миллион еврога қайта сотиб олиш имкониятидан фойдаланди. Деулофеу «Барселона»га Польшада 16-30 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Евро-2017 (U-21) мусобақасидан сўнг қўшилади.

«Милан» устози Винченцо Монтелла бу маълумотни тасдиқлаб шундай деди: «Исталган футболчини ўрнини тўлдириш мумкин».

Бу мавсумда Деулофеу 17та ўйинда 4та гол урди ва 3та голли пас берди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com