«Барселона» етакчиси жароҳат олди. Навбатдаги ўйин «Атлетико»га қарши

Khoja
16 дек 2024
Кеча «Барселона» «Леганес»га қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу учрашувда каталонияликлар етакчиси Ламин Ямаль жароҳат олди. Мундо Депортиво нашрининг хабар беришича, футболчи тўпиғидан жароҳат олган. Ҳозирча жароҳат даражаси ҳақида маълумот берилмади.

Маълумот учун, «Барселона» навбатдаги учрашувини «Атлетико»га қарши ўтказади.

Жорий мавсум Ламин Ямаль 21 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 12 та голли узатма бор.


KhojaMuallif
Manba: championat.com