

Каталонияликлар ёш ҳимоячининг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда ва томонлар тез орада трансфер бўйича келишиб олишади.
Қайд этиш керакки, 18 ёшли аргентиналик футболчининг нархи катта бўлмаслиги мумкин, чунки у ҳали клуби билан профессионал шартнома тузмаган.
Минго "Бока Хуниорс" тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо бош жамоада дебют қила олмаган.




