

Каталония клуби 29 ёшли ўйинчи билан шартномани 2024 йилнинг июнига қадар узайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ клуб Роберто билан шартномани бир йилга узайтирмоқчи бўлган ва параллел равишда уни 25 миллион еврога сотмоқчи бўлганди. Аммо, икки режа ҳам амалга ошмади.
Қайд этиш керакки, ўтган ёзда Роберто учун 60 миллион евро тўлашга тайёр клуб бор эди.



