

"El Nacional" хабарига кўра, "Барселона"нинг бир қанча асосий футболчилари бош мураббий Ханс-Дитер Фликдан Рональд Араухони жамоага киритмасликни сўраган. Сабаби – унинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинидан норозилик.
Араухо "Интер"га қарши жавоб ўйинида захирадан майдонга тушди, бироқ сўнгги дақиқаларда гол олиб келган хатога йўл қўйди. Каталонияликлар ўша пайтда олдинда эди ва финалга бир қадам қолганди.
Жамоадошларининг танқидлари фонида уругвайлик футболчининг "Эл Класико"даги иштироки сўроқ остида.



