Бармоғи синган Клишин учрашувни охиригача давом эттирди

Aslanov Jasurbek
8 апр 2017
Кеча "Олмалиқ" Ўзбекистон чемпионатининг 5-турида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилди.

Баҳс 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу гол Камолиддин Мурзоев ҳисобига ёзилди.

Иккинчи бўлимнинг охирги дақиқаларида захирадан майдонга тушган "Олмалиқ" футболчиси Виктор Клишин тўп учун кураш вақтида бармоғини синдириб олди.


Клишин ўз жамоасига панд беришни истамай, жароҳат туфайли ўйинни якунлашни хоҳламади. Клуб шифокори вазиятни тушуниб, билимини ишга солган ҳолда ҳужумчининг бармоғини жойига солиб қўйди. 2-3 дақиқадан сўнг учрашув якунланди ва Клишиннинг ҳаракатлари жамоасига кичик бўлсада фойда келтирди.



Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia